22 июл 13:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ковингтон Махачевга қарши эҳтимолий жанг олдидан: "Бу мен учун енгил жанг бўлади. Австралиялик пакана у билан нималар қилганини кўрдингизми?"
Колби Ковингтон Ислам Махачевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди.
"Махачевга қарши жанг? Австралиялик пакананинг (Александр Волкановски) у билан нималар қилганини кўрдингмизми? У мен учун майда чумоли ҳолос. Ислам 5 раунд давомида ундан қочиб юрди. Яримўрта дивизион эса ҳақиқий эркакларнинг жойи. Бу ерда фақатгина дунёнинг энг зўрлари жанг қилишади.
Бироқ бу ғоя менга ёқмоқда. АҚШ Россияга қарши. Бу катта жанг бўларди. Лекин рақобат деган тушунча нолга тенглашади. У менинг курашларимга туриб бера олмайди ва мендан юқорида ҳам бўла олмайди. Мен учун жуда енгил жанг бўлади. Рокки Драгога қарши", - деди Ковингтон.
Ҳавола :
Манба : Submission Radio
Фикрлар