UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

13 мар 12:54
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет федерацияси тренерлар тайёрлашга ҳам эътибор қаратмоқда

Теглар :  Крикет
10 март кунидан 12 март кунига қадар Халқаро крикет кенгаши (ICC) томонидан Ўзбекистон крикет федерациясида " Level-I" халқаро крикет мураббийлигига ўқитиш курсининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Мазкур ўқув-курсини олий тоифали инструктор, ICC нинг Осиё мамлакатларида крикет спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи, жаноб Иқбол Скандер (БАА)   олиб борди.  Республикамизнинг турли ҳудудларидан йиғилган спорт мутахассислари ҳамда талабалардан иборат 45 нафар семинар иштирочилари уч кунлик ўқув-машғулотларни якунлагач, ICC вакилига имтиҳон топширишди ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро Крикет Кенгашининг биринчи босқичли халқаро  крикет мурраббийси сертификатига эга бўлишди. Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет  мураббийлик сертификатини  қўлга киритган тренерлар энди нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича тренер бўлиб ишлаш имкониятига эга бўлишди. 

Семинар якунида ICC вакили Иқбол Скандерга   миннатдорчилик сифатида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2022 йилдан Халқаро крикет кенгашининг (ICC) расмий аъзоси ҳисобаланади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг