UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

09 янв 07:31
Янгиликлар

Теннис

Кудерметова финалда! У бу сафар ҳам рейтингда ўзидан юқоридаги рақибасини енгди

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова Австралиядаги турнирнинг финалига йўл олди.

Канберра шаҳрида ўтказилаётган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда муваффақиятли одимлаётган теннис маликамиз бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида ғалабага эришди. 22 яшар Полинага финал чиптаси учун кечган баҳсда япониялик 24 ёшли Химено Сакатсуме рақиблик қилди. 

Олтмиш тўрт дақиқа давом этган учрашувда Кудерметова рейтингда ўзидан юқорида бораётган рақибасини 7/5, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бугунги учрашувда Полина 7, Химено 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар бўйича теннисчимиз "устунлик" қилди - 6 га 4.  

Маълумот учун, Полина Кудерметова айни пайтда WTA рейтингида 167, Химено Сакатсуме эса 151-ўринни эгаллаб турибди. Турнирда учинчи рақам остида таснифланган теннисчимизнинг бош соврин учун кечадиган финалдаги рақибаси Жоанна Гарланд бўлади. 24 ёшли Хитой Тайпейи вакиласи бугун 1/2 финалда украиналик Дарья Снигурни 7/6(3), 6/3 ҳисобида мағлуб этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг