UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

06 янв 08:35
Янгиликлар

Теннис

Кудерметова Ўзбекистон номидан илк учрашувини ўтказди

Ўзбекистон байроғи остига ўтган рус теннисчиси Полина Кудерметова 2026 йилги мавсумни Австралиядаги турнирда бошлади.

У бугун тонгда Канберра шаҳрида ўтказилаётган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирнинг 1/16 финал босқичида ғалабага эришди. 22 яшар Полинага асосий тўрнинг илк босқичида россиялик 18 ёшли Алина Корнеева рақиблик қилди. 

Олтмиш беш дақиқа давом этган учрашувда Кудерметова ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонди - 6/2, 6/3. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви бўлди. Алина 3, Полина эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Корнеевада 4 карра кўпроқ бўлди - 8 га 2.  

Маълумот учун, Кудерметова айни пайтда WTA рейтингида 167, Корнеева эса 210-ўринни эгаллаб турибди. Бу Полина учун Ўзбекистон номидан ўтказган илк ўйини бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг