UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

06 ноя 11:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Кумуш медаль ютқазди дегани эмас» - Бектемир Мелиқўзиев Абдумалик Халаковни қўллаб-қувватлади

Хабарингиз бор, боксчимиз Абдумалик Халаков кеча жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Умидли боксчимиз финал жангидан сўнг Инстаграм саҳифасида пост қолдирди.

«Кумуш медаль! Албатта, жаҳон чемпионатига фақат олтин медаль учун келгандим. Аммо, Яратган пешонага нима ёзган бўлса, шуниси бўлади. Ушбу жаҳон чемпионати мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Финалда ҳам чиройли ғалабам билан юртдошларимизни хурсанд қилмоқчи эдим. Афсуски, насиб қилмаган экан. Худо хоҳласа, энди 2023 йили Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионати, 2024 йилги Париж Олимпиадасида олтин медаль учун курашаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб-қувватлаб турган ютдошларимизга, Президентимиз, Ўзбекистон бокс федерацияси, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мураббийларимга раҳмат айтаман. Барчангиздан миннатдорман!», - деган Абдумалик.

Бектемир Мелиқўзиев ушбу пост тагига изоҳ қолдирди: «Кумуш медаль ютқазди дегани эмас. Укам, сен чемпионсан! Олтин медаль ҳам бўлади, Худо хоҳласа».

Биз ҳам Абдумалик Халаковга чемпионатдаги чиройли ғалабалар, сальтолар ва айни дамда терма жамоамиз учун муҳим бўлган кумуш медални тақдим этгани учун раҳмат айтамиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг