UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

08 сен 22:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Кун тарихи: Бир йил аввал шу куни Умиджон Жалолов спорт Оскари - “Олтин мангуст” мукофотига лойиқ кўрилганди

2019 йилнинг 8 сентябрь куни эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, Ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов нуфузли “Олтин мангуст” совринига муносиб кўрилган эди.

Бугун ушбу тарихий воқейликка роппа-роса бир йил бўлди. “Олтин мангуст” спортдаги “Оскар” соврини бўлиб, катта ютуқларга эришаётган дунёнинг энг кучли ва совриндор атлетларига топширилади. Ўтган йилги ғолибларга ушбу мукофотни топшириш маросими Украинанинг Одесса шаҳрида бўлиб ўтди.

Маросимда иштирок этган ёш эркин курашчимиз ўзига аталган совринни тантанали равишда қабул қилиб олганди. “Олтин мангуст” соврини нафақат спортчилар, балки спорт ривожига ҳисса қўшиб келаётган фахрийлар, спортга сармоя киритаётган ҳомийлар ва тадбиркорлар ҳамда сиёсатчиларга ҳам топширилади.

Маълумот учун, Умиджон Жалоловгача Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев, эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов ҳамда бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовлар ҳам “Олтин мангуст” соврини билан тақдирланишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг