UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0

06 дек 15:32
Янгиликлар

Кураш

Кураш гиламида ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари

Теглар :  КурашЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети кураш залида ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари ўртасида кураш бўйича -73, 90 ва +90 кг. вазн тоифаларида мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда мазкур университетнинг миллий кураш турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси ташаббуси билан ўтган мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4881-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда 8 декбарь – Конституция куни муносабати билан ташкил этилди.

Қизиқарли ва ўзига хос тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 73 кг. вазнда М. Тошмуродов, 90 кг. вазнда Н. Чоршанбиев, +90 кг. вазнда Б. Холиқовлар барча рақибларини енгиб, биринчи ўрин соҳибларига айланишди.

Мусобақада кучли учликдан жой олган профессор-ўқитувчилар университет томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғаларига эга бўлишди.

ЎзДЖТСУ Миллий кураш турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси Миржалол Шукуров ҳамда Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг