UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0

12 май 12:02
Янгиликлар

Кураш

Курашингга ҳавасим бор ховосликлар

Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги "Соҳибкор" маҳалласида белбоғли кураш бўйича 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан анъанавий Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Ховос тумани ҳокимлиги, Сирдарё вилояти спорт бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Сирдарё вилояти белбоғли кураш федерацияси, ҳомийлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур хотира турнирида қўшни Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон ҳамда мамлакатимизнинг энг номдор полвонлари иштирок этишди.

Шу элда яшаб, кураш давраларининг зўри бўлган, елкаси ер кўрмаган номдор полвонлар ҳамда бир пайтлар "Мичирун" номи билан танилган ва ушбу манзилларни боғзорларга айлантириган, турли хил шириндан шакар узум навларини етиришиб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилган заҳматкаш инсонлар, яъни ўша пайтлардаги ширкат раҳбарлари, боғбонлари хотираси учун ташкил этилган белбоғли кураш беллашувлари шиддатли ва муросасиз бўлди.

Айниқса, ҳа деса ҳар қишлоғидан юзлаб полвон бўй кўрсатадиган, асли наслида полвонлик қони уфуриб турадиган ховосликларнинг курашини кўп сонли белбоғли кураш мухлислари шоду хуррамлик билан олқишлаб туришди.

Очиғи, биз ҳам беллашувларни кураш майдонида туриб кузатдик ва шу ерлик аҳолининг миллий спорт туримиз белбоғли курашни ашаддий шайдоси эканлигига, полвонларидан ғурурланишига ҳавас қилдик. 

Сайил кураши тарзида ўтган ушбу турнирда Беҳруз Абдуалиев, Шердор Ғофуров, Ҳусан Абдуҳакимов, Умиджон Холматов, Акром Алижонов, Бўстон Гургунов, Мангуберди Имянов, Бахтиёр Жумабоев, Умид Ортиқов, Муҳаммад Қодиров, Аъзамжон Анваржонов сингари полвонлар рақибларини енгиб, ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совринларга эга бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг