UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

11 июл 23:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилганидек(ми?). Сабриель Матиас илк ҳимоя жангини кимга қарши ўтказишини айтди, бу Шоҳжаҳон Эргашев эмас!

Супер енгил вазн тоифасида IBF жаҳон чемпионлиги камарига мажбурий даъвогарлиги айтилган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев мазкур камар эгаси Сабриель Матиас билан 25 августга қадар жанг қилиши лозим эди.

Бироқ, IBF чемпиони Матиас кейинги жангини аввал маълум қилганидек, Сергей Липинецга қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Сабриэль ўз Instagram саҳифасида маълум қилган.

"Менинг илк ҳимоя жангим собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинецга қарши бўлиб ўтади. Жанг тез орада эълон қилинади", - деб ёзган боксчи.

Аввалроқ, IBF ташкилоти Матиас - Эргашев жангига расман буйруқ бергани, жанг 25 августга қадар ўтказилиши зарур экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинроқ Шоҳжаҳон Эргашев оёғидан жароҳат олгани ва Сабриэльдан олдин яна битта жанг ўтказиб олишини эълон қилди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг