UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

15 апр 18:03
Янгиликлар

Футбол

Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради"

"Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямаль жамоасининг Чемпионлар Лигасини тарк этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб, мухлисларга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 1/4 финалда "Атлетико"га имкониятни бой беришди (умумий ҳисоб 2:3).

"Биз бор кучимизни бердик, аммо бу етарли бўлмади. Бу йўлнинг бир қисми холос — юқорига чиқиш учун кўтарилиш керак. Биз бу осон бўлмаслигини ва ҳеч ким ишимизни енгиллаштирмаслигини биламиз. Аммо таслим бўлиш — биз учун вариант эмас.

Бизда руҳланиш учун сабаблар етарли ва нима бўлишидан қатъи назар, ўз мақсадимиз сари борамиз. Ҳар бир хато — бу дарс, шубҳа қилмангки, биз уларнинг ҳар биридан тўғри хулоса чиқарамиз.

Биз "Барса"миз ва қайтишимиз керак бўлган жойга албатта қайтамиз. Ота-онам менга эркак киши доимо сўзида туриши кераклигини ўргатишган. Ва биз ушбу кубокни (ЕЧЛ совринини) Барселонага олиб келамиз. "Барса" мангу ????❤️", — деб ёзди Ямаль ўз ижтимоий тармоқларида.

Маълумот учун, Ламин Ямаль жавоб баҳсида гол уриб, 19 ёшга тўлгунга қадар ЕЧЛда энг кўп гол урган футболчи сифатида Килиан Мбаппенинг рекордини янгилади. Бироқ бу натижа жамоасининг кейинги босқичга чиқиши учун кифоя қилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг