26 июн 19:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко Лопеc билан жангдан қандай сабоқ олганини айтди
Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (14-2, 10 КО) енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теофимо Лопеc (16-0, 12 КО) билан бўлган жанг ҳақида хотираларини ўртоқлашди.
Украиналикнинг сўзларига кўра, у америкаликка қарши курашдан сабоқ олган ва имкон қадар тезроқ чемпионлик камарларини қайтариб олишни ният қилган.
"Ортга қайтишнинг иложи йўқ - бу, мен Лопес билан жангдан олган сабоғим. Жангни қайта томоша қилдим. Ғалаба қозониш учун нима қилишим кераклигини англадим, аммо барчаси ўтмишда қолди.
Олдинга ҳаракат қилиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Мен ўз камарларимни қайтариб олиш учун яхши позицияга эга бўла оламан”.
"Менинг мақсадим имкон қадар фаолроқ бўлиш, энг муҳими, юқорига кўтарилиш. Жанг қаерда ўтиши муҳим эмас. Менга курашиш муҳим. Ўзим учун камарларни қайтариб олишни режалаштирганман”, - дея Ломанинг сўзларини келтиради Boxing Scene.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар