15 окт 09:37
Янгиликлар
Лопес - Камбосос жангининг янги вақти маълум қилинди
Таниқли промоутер Эдди Хирн енгил вазн тоифасидаги Теофимо Лопес (16-0-0, 12 КО) ва Жорж Камбосос (19-0-0, 10 КО) ўртасида чемпионлик жангини ташкил қила бошлади. Британиялик мутахассиснинг фикрича, боксчилар декабрь ойида ўтказиладиган жангга тайёргарлик кўришлари керак.
«Мен Арум, Теофимо ва унинг отаси билан учрашув ўтказдим. Улар Теофимонинг боласи туғилишидан олдин жанг қилишни хоҳлашларини аниқ айтишди. Албатта, бизТаниқли қўлимиздан келганини қиламиз, лекин вақт масаласи ҳам бор. Ишонч билан айта оламанки, жанг декабрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан бу Нью -Йоркдаги Madison Square Gardenда бўлади », -дея Хирнинг сўзларидан иқтибос келтиради iFL TV канали.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб рақиблар июнь ойида рингда учрашиши керак эди, аммо америкаликларда коронавирус аниқланганлиги туфайли жанг августга, кейинроқ октябрга қолдирилди. Тriller жангни ўтказишдан бош тортгандан сўнг, уни ташкил қилиш ҳуқуқи Мatchroom Boxing'га ўтди ва жанг янги санага эга бўлади.
Фикрлар