UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

12 янв 20:43
Янгиликлар

Футбол

Любинко Друлович: “Бугун 3 очко олишга мажбур эдик”

Қўлга киритилган ажойиб ғалабадан сўнг матбуот-анжуманига терма жамоамиз мураббийи Любинко Друлович ташриф буюриб, журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

“Ўйинда гол уришимиз осон бўлмади. Учрашувнинг биринчи қисмини анча яхши ўтказдик. Бунда кўплаб голга тортадиган вазиятлар яратдик ва тайм охирида гол урдик. Биринчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг ҳаракати менга кўпроқ ёқди”, – дея ўз таассуротларини ҳақида ўртоқлашди Любинко Друлович.

– Бугунги ўйин учун раҳмат. Ниманинг ҳисобига бугун чиройли ўйин кўрсата олдик? Эронга қарши ўйиндан сўнг футболчиларни қандай тайёрладингиз?
– Футбол эмоциялар ўйини. Эрон билан учрашувда 1 очко қўлга кирита олгандик холос. Шу боис ҳам бугун 3 очко олишга мажбур эдик. Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдим. Энди Жанубий Корея жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Улар анча тезкор эканлигини биламиз. Бугунгдан эътиборимизни ана шу баҳсга қаратамиз.

– Мусобақа давомида киритаётган голларингизнинг аксарияти пенальтидан бўлмоқда. Тайёргарлик давомида шу жиҳатларда кўпроқ ишланганмиди?
– Тўғри, бу эндигина иккинчи ўйинимиз. Қолган баҳсларда ўйиннинг ўзидан ҳам гол уришга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам пенальтидан бир марта гол урдик, қолаверса, рақиб дарвозабонининг маҳорати эвазига бир маротаба фойдалана олмадик ҳам. Кейин ўйин давомида тўп назоратини кўпроқ ушлаб турдик ва бу бизга фойда берди.

– Таркибдаги ўзгаришлар таҳлили. Тўхтасинов ва Бозоровнинг ўзгартирилиши олдиндан режалаштирилганмиди?
– Нуриллоҳ биринчи ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилган эди. Лекин бугунги баҳсга Бозоровни танладим Боиси унда жисмоний куч кўпроқ эди. Қолаверса, ҳимоядан ҳужумга ўтишда у кўпроқ фойда берди. Якунда режаларимиз ўзини оқлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг