UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

22 апр 10:10
Янгиликлар

Теннис, Формула-1

Льюис Хэмилтон ва Серена Уильямс «Челси»ни сотиб олиш лойиҳасига 20 миллион фунт стерлинг сармоя киритди

«Челси» футбол клубини сотиб олишни режалаштираётган консорциум аъзолари орасида «Формула-1» бўйича етти карра чемпион Льюис Хэмилтон ва дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Серена Уильямс ҳам бор.

Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли «Челси» яқин орада эгалик ҳуқуқини ўзгартиради. Клубни сотиб олиш учун давогарлардан бири Мартин Бротон бошчилигидаги консорциум ҳисобланади.

Хэмилтон ва Уильямс «Ливерпул»нинг собиқ президенти Мартин Бротоннинг таклифига биноан унинг бошчилигидаги компанияга 20 миллион фунт стерлинг (ҳар бири тахминан 10 миллион фунт стерлингдан) сармоя киритишди. Манбага кўра, консорциум таркибига Жаҳон енгил атлетика ассоциацияси раҳбари Себастян Коэ ҳам кирган.

Консорциум режаларига кўра, «Челси» нинг назорат пакети Harris Blitzer Sports & Entertainment инвестиция компаниясига тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бери «Челси»нинг эгаси россиялик тадбиркор Роман Абрамович эди. 10 март куни Британия ҳукумати Абрамовичга қарши санкциялар киритди. Россиялик тадбиркорнинг активлари, жумладан, футбол клуби шу тариқа блокланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг