UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

22 май 07:31
Янгиликлар

Теннис

Macedonian Open. Фомин 5/2 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазди

Шимолий Македониянинг Скопье шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 75 000 еврони ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси турнирдаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлаган ва икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олганди. 

Афсуски, ATP рейтингида 654-поғонада бораётган Фомин Macedonian Open турнирининг асосий тўр илк давра учрашувида ATP рейтингида 664-поғонада австриялик Жоэль Шверцлерга жуда аламли тарзда ютқазиб қўйди. 

Биринчи сет 7/5 ҳисобида теннисчимиз фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда 5/2 ҳисобида олдинда бораётган Фомин ғалабага жуда яқин эди. Матчболдан фойдалана олмади. Натижада Жоэль кетма-кет 5 та геймни ўз фойдасига ҳал қилиб, сетлар бўйича мувозанатни тиклади - 7/5. Ҳал қилувчи учинчи сетнинг учинчи геймидан кейин эса Сергей курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва Шверцлер кейинги даврага, Фомин эса уйга йўл олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг