UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

13 май 13:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маддалена Царукянни P4P UFC рейтингидан чиқариб юборди

Вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли UFC жангчиларининг P4P рейтинги эълон қилинди.

Якшанба тонгида яримўрта вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланган Жек Делла Маддаленна P4P UFC Топ-15 рейтингига кириб олди. У илк уринишдаёқ 9-ўринга кўтарилди. Айнан Маддаленнага чемпионлик камарини бой берган Белал Муҳаммад эса аксинча, 6 поғонага пастлаб, 13-ўринга жойлашди. 

Австралиялик янги чемпионнинг рейтингга кириши аксинча, келиб чиқиши арманистонлик бўлган Арман Царукяннинг рўйхатдан чиқиб кетишига сабаб бўлди. Арман шу кунгача 15-ўриндан жой олганди. Жекнинг ғалабаси унинг ҳамюрти, промоушеннинг собиқ чемпиони Александр Волкановскининг ҳам кўтарилиб олишига ёрдам берди. Алекс 9-поғонадан 7-ўринга юқорилади. 

Маддалена яримўрта вазн тоифаси рейтингидаги ўрнини ҳам яхшилаб олди. У чемпион сифатида Топ-5`дагиларнинг барини бир поғонадан пастлашига "хизмат" қилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг