UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

15 май 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маддаленанинг мураббийи: "Жек Махачевни нокаут қилади"

Яримўрта вазнда янги UFC чемпиони Жек Делла Маддаленанинг мураббийи Бен Викерснинг айтишича, унинг шогирди Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этади.

"Мен Махачевнинг жангларини, хусусан Дастин Порьега қарши кечган баҳсини диққат билан кўриб чиқдим. Авваллари у бошқа вазнда бўлгани учун унинг жангларни кузатмаган эдим. Лекин оддий ММА мухлиси сифатида жангларидан роҳат олардим. Бир томондан қизиқ ҳам эди. Аммо, ўйлашимча, Жек уни нокаутга учрата олади. Порье Исламни биринчи раундда битта кучли зарба билан "сийлади". Эътибор берган бўлсангиз, ўтказиб юборилган зарбадан кейин Махачевнинг юзи қонга беланганди. У бундай мураккаб жангларда қийин аҳволга тушиб қолади, асаблари дош бермайди. 

Белал Муҳаммад Исламга қарши жанг олдидан биз учун идеал тайёргарлик бўлди. Мен ҳар қандай рақибнинг камчилигини кўра оламан, шу жумладан Махачевнинг ҳам. Ишончим комил, Жек Маддалена ўзига билдирилган ишончли тўла оқлайди. Унда ҳеч кимда бўлмаган ҳислатлар бор" , – деди австралиялик мутахассис Submission Radio каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг