UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

26 апр 08:43
Янгиликлар

Теннис

Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг теннис афсоонаси Рафаэль Надаль айнан ўз ватанидаги "Мастерс"да яна кортга қайтди. У илк давра  учрашувида америкалик 16 ёшли Дарвин Бланчга қарши баҳс олиб бориб, ўзидан 21 ёшга кичик рақибига имконият қолдирмади - 6/1, 6/0. 

Таққослаш учун, Рафаэль Надаль айни пайтда ATP рейтингида 512, Бланча эса 1028-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки авлод теннисчиларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Олтмиш беш дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам иккитадан эйс зарбасини амалга оширган. Надаль 5 та брейк эвазига енгил ғалабани тантана қилди. 

Энди Рафа Mutua Madrid Open турнирининг иккинчи босқичида австралиялик Алекс Де Минаурга қарши кортга чиқади. Қизиғи, Надаль ўтган ҳафта Барселона турнирида айнан Минаурга ютқазиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг