UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда 0 07:46Роузи Карано билан жанг нима учун UFC’да ўтказилмаслигини тушунтирди 0 07:25Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги рақиби ҳақида пост қолдирди 0 07:04OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 стартига беш кун қолди 0 22:57Олимпиада. Хоккей баҳсларида АҚШ чемпион! 0 17:49"Реал" ЕЧЛда "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин 0 17:28UFC Fight Night 274 турнирининг асосий жанги ҳам эълон қилинди + ПОСТЕР 0 17:07Халил Раунтри айни пайтдаги энг яхши UFC чемпионини айтди 0 16:46Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жангга ишора қилди 0 16:25Криштиану Роналду: "Саудияда бахтлиман, шу ерда қолишни истайман" 0 16:04Геннадий Головкин Жеки Чан билан учрашди + ФОТО 0 15:43Жессика Пегула Дубайдаги WTA 1000 турнири чемпиони бўлди 0 15:22Хабиб Нурмагомедов тренажёр залида қандай вазн билан ишлаётганини кўрсатди + ФОТО 0 15:01"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр 0 14:40Олимпиада-2026. Клебо 10 карра чемпион! Финляндия хоккейчиларида бронза. 18-куннинг барча натижалари битта хабарда 0

14 июн 07:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримовга рақиблик қилиши мумкин бўлган Жермелл Чарло Цзю билан келишиб олди

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Жермелл Чарло австралиялик расмий даъвогар Тим Цзюга қарши рингга кўтарилади.

Бу ҳақида Boxing Scene нашри хабар бермоқда. Аввалроқ, Цзю даъвогарлик қилувчи Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ҳар икки томонни 20 июнгача жанг учун ўзаро келишиб олишга чақирган эди.


Маълумот учун, 32 ёшли Чарло сўнгги жангини май ойида аргентиналик Брайан Кастаньога қарши ўтказиб, рақибини 10-раундда нокаутга учратган эди. Ушбу жанг орқали Чарло WBC, WBA, IBF ва WBO камарларини бирлаштирганди. Кастаньо учун эса бу фаолиятидаги илк мағлубият эди.

27 ёшли Цзю эса сўнгги бор март ойида Террелла Гушга қарши рингга кўтарилиб, очколар эвазига ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам ҳозирда ушбу вазнда ҳаракат қиляпти. Агар реванш жангида Мадримов Сорони мағлуб этса, Жермелл Чарлонинг WBA камарига мажбурий даъвогарга айланади. 

Яқиндагина унинг Мишель Сорога қарши реванш жанги расман тасдиқлангани, ушбу жанг юлдузлар иштирокидаги карддан ўрин олгани ҳақида хабар берган эдик.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг