UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

31 мар 11:56
Янгиликлар

Спорт курашлари

Магомед Ибрагимов: "Кучим бор экан, ҳали курашаман"

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Магомед Ибрагимов бу йилги режалари билан ўртоқлашди.

- Токио Олимпиадасидан кейин фаолиятингизни якунлашингиз мумкинлиги ҳақида айтгандингиз. Режалар ўзгардими?

- Ҳа, ҳали кучим бор экан, яна курашиб кўраман. Фаолиятимни якунлаш ҳақидаги фикр Токио Олимпиадасидаги муваффақиятсиз иштирокимдан кейин келганди. Лекин бу ҳолат узоқ давом этмади. Тахминан бир ойдан сўнг мен яна залга қайтдим. Ўшанда олдимда ҳеч қандай мақсад йўқ эди ва шунчаки ўзим учун шуғуллана бошладим. Кейин эса ўйлаб қолдим: "36 ёш бўлсам нима қилибди? Ўзимни жуда яхши хис қиляпман, энг муҳими, иштиёқ бор. Нима учун фаолиятимни давом эттирмаслигим керак?". Мени мураббий ва дўстим Гаджи Шихшанатов ҳам қўллаб-қувватлади. У менга "Вольник" лигасида иштирок этиб кўришимни маслаҳат берди. Шундан сўнг якуний қарорга келдим - мен курашишда давом этаман. 

- Яқинда шахсий кураш залингизни очдингиз ва у ерда ўзингиз ҳам машғулот ўтказяпсиз. Бири иккинчисига халал бермайдими?

- Залда мураббийлар ишлашяпти. Бир нечта гуруҳ машғулотларда иштирок этяпти. Шунингдек, у ерда ММА бўлимини ҳам очдик. Ўзим эса Магомедгаджи Нурасулов ва Магомедгаджи Нуров билан бирга машғулот ўтказяпман. Биз билан бирга Ҳасанбой ва Ҳусанбой Раҳимовлар ҳам машғулот ўтказиб кетишди. 

- Сизга мураббийлик фаолияти ёқяптими?

- Ҳа. Спортчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ўзимни тўлалигича мураббийликка бағишлайман. Мени на тадбиркорлик ва на сиёсат қизиқтиради. Мен мустақил ҳаёт ва фаолиятни устун қўяман. Тепамда кимдир мени бошқариб туришини ёқтирмайман. Кимгадир тобе бўлишни истамайман. Ўзимнинг шахсий залимда ёш авлодни тарбиялаб, уларга бор тажрибамни улашаман. Шу менга муҳимроқ. 

- Бу йилги режалар қандай?

- Рамазон рўзасига тўғри келиб қолган, яъни апрель ойида Мўғулистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этмайман. Бу йил Ислом Бирдамлик ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати каби муҳим мусобақалар бор. Айнан шу турнирларда иштирок этишни мақсад қилганман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг