01 дек 17:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Маҳмуд Ғоипов проф боксдаги иккинчи жангини ўтказади
Яқиндагина ўзининг профессионал боксдаги дебют жангини ўтказган ҳамюртимиз Маҳмуд Ғоиповнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.
Чарм қўлқоп устамиз 8 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал боксдаги иккинчи жангида рингга кўтарилади. Шу кунларда унинг рақибига ойдинлик киритилади. Айни пайтда музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ғоипов илк жангини ҳам айнан Екатеринбург шаҳрида ўтказган ва Идди Макверани муддатидан аввал техник нокаутга учратган эди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни нишонланадиган санада жанг ўтказиш мен учун шараф. Насиб қилса, ўзимнинг чиройли ғалабам билан ҳамюртларимизга қувонч улашаман. Байрамга ўз совғамни ғалаба орқали тортиқ этишни мақсад қилганман", - деди Ғоипов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар