UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0

10 июн 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор Голливуд актёрини октагонга чорлади, Жастин Бибер эса Том Крузни!

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор машҳур Голливуд актёри Марк Уолбергни октагонда жанг ўтказиш учун чорлади.

Бу Конорнинг Твиттер саҳифасида Маркка қилган биринчи таклифи эмас. 

Ирландиялик ўзининг шахсий промоушени ушбу жангни ташкил этишини қўшимча қилган. Бироз аввал қўшиқчи Жастин Бибер машҳур актёр Том Крузни аралаш қоидалар бўйича жанг қилишга чақирганди. Конор ҳам бу чорловдан илҳомланиб, Уолбергга “вызов” ташлади. 

Жастин Бибер: Мен Том Крузни октагонга чақираман. Том, агар  бу чорловни қабул қилмасанг, сенга ҳамма қўрқоқ сифатида қарай бошлайди. Бизнинг жангимизни ким ташкил қилиб беради? Дана Уайт?

Конор Макгрегор: Агар Том Крузда эркаклик ғурури бўлиб, жанг учун ўзида куч топа олса, McGregor Sports and Entertainment промоушени ушбу жангни ташкил этиб беради. Том Круз ўзи ўйнаган фильмларидаги каби кучлимикан? Алоқада қолинг, тез орада янгиликдан воқиф бўласиз. Ҳа, айтганча, ушбу турнир учун ўзимга Марк Уолбергни рақиб сифатида танладим. Марк фильмларда порлаган пайтида ҳам уни бемалол мағлуб эта олардим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг