12 июл 14:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Макгрегор операция қилинди. У ўзини қандай ҳис қилаётганини айтди
Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор UFC 264 мусобақасида америкалик Дастин Порье билан тўқнашувда оёғидан олган жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказди.
“Операция хонасидан. Операция муваффақиятли ўтди! Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман! Қўлтиқтаёқда олти ҳафта, кейин биз қайтамиз. Фақат олдинга! Худо марҳамат қилсин", - деб ёзди Конор Twitter'да.
Эндиликда Порье енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Чарльз Оливейра билан тўқнашиши кутилмоқда. Америкаликнинг фикрига кўра, у Макгрегор билан чемпион мақомида тўртинчи жангини ўтказиши мумкин, аммо бунинг учун ирландиялик натижаларни яхшилаши керак.
Олдинроқ UFC президенти Дана Уайт Порье ва Макгрегор ўртасидаги тўртинчи жанг бўлиши мумкинлигини тан олганди. Бироқ, Уайт жангни ташкил этиш шартлари ҳақида гапирмади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар