UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

14 апр 16:56
Янгиликлар

Футбол

Максим Шацких Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

​"Пахтакор" президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz сайтига берган интервьюсида Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасида ўйнаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикрларини билдирди.

- Максим Александрович, Хусанов ҳақида нима дейсиз? "Манчестер дербиси" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячини майдонга туширмади. Сизнингча, Абдуқодир "шаҳарликлар" бошланғич таркибида ўйнай оладими?

- Унинг ўйнамагани ҳеч нарсани англатмайди. Абдуқодир бошланғич таркибда ўйнайди. Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг келажаги эканлигини аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтяпман ва бундан кейин ҳам айтаман. У албатта ўйнайди! Кечирасиз-у, йигит ҳали 21 ёшда. У аллақачон "Манчестер Сити" сафида ишончли ўйинлар кўрсатиб улгурди. Ҳозир инглиз клубида қайта шакллантириш жараёни кетяпти ва бу, менимча, давом этади. Ҳеч кимга сир эмас, ҳамма кўриб турибдики, ҳозирги "Манчестер Сити" ўзининг олдинги даражасида эмас. Шунинг учун жамоада қайта шакллантириш бўлади. Ҳусановни ҳам айнан шу жараёнга таклиф қилишган. Абдуқодир жуда юқори маҳоратга эга футболчи. Шу билан бирга, яхши инсон. Унда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор. Европа майдонларида суперклубда ўйнаш учун барча сифатларга эга. Унинг аввал ўйнаб, кейин ўйинга қўйилмагани оддий ротация. Бу футболда нормал ҳолат.

- Нима бўлмасин, у АПЛ грандида тажриба орттирмоқда!

- Ҳусанов "Манчестер Сити"га киришиб кетди, энди у ердан чиқмайди. Унинг фаолияти энди яхши бўлади. Ҳаммаси ўзига боғлиқ. Абдуқодир руҳан жуда барқарор. Баъзи ҳимоячилар ёки дарвозабонлар хатолардан кейин ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Лекин бу Ҳусановга тегишли эмас! У бу жиҳатдан мутлақо хотиржам ва тушунарсиз ҳис-туйғуларга берилмайди. Бу борада Ҳусановнинг фазилатлари жуда яхши.

- Ҳусановни афсонавий ҳимоячилардан бирига ўхшатса бўладими? Масалан, Пуйоль ёки Пикега?

- Пуёлга ўхшамайди. У эмоциональ жиҳатдан бироз бошқача футболчи. Ҳусанов маданиятли, одобли ва кам гапиради. Эҳтимол, вақт ўтиши ва ёши улғайиши билан бу нарса унда пайдо бўлар. Абдуқодир деярли гапирмайди, жим туриб ўз ишини қилади. 

- Эҳтимол, Пепега ўхшар? Курашчи!

- Эҳтимол. Лекин Пепе улғайганида, тезлиги ва жисмоний ҳолати етарли бўлмай қолганда, шундай бўлди. Шунда у буни бироз бошқача усуллар билан қоплай бошлади. Келинг, Ҳусанов Ҳусановдек бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг