UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0

07 май 22:19
Янгиликлар

Бошқалар

Mамлакат чемпионлари Бағдодда аниқланди

Теглар :  Белбоғли кураш
Бағдодда бел олиш ва учкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 апрель - 6 май кунлари Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар  ўртасида мамлакат чемпионати  беллашувлари бўлиб ўтди. Мазкур чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 700 нафардан ортиқ  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб  2007-2008 йилларда туғилган ёш  спортчилар ўртасида ғолиблар аниқланди. Унга кўра, бел олишнинг чалиш йўналишида ўғил болалардан 33 кг.да Аброржон Сафарбоев (Сурхондарё), 36 кг.да Омонжон Қодиров (Наманган), 39 кг.да Муҳаммад Тўрабоев (Фарғона), 42 кг.да Айдос Асадов (Қ.Қ.Р), 45 кг.да Хуршидбек Эргашалиев (Наманган), 48 кг.да Ғанижон Абдихалилов (Фарғона), 51 кг.да Оятилло Турсиналиев (Фарғона), 54 кг.да Асадбек Хабибуллаев (Наманган), 58 кг.да Асадбек Жумабоев (Фарғона), 62 кг.да Бобуржон Қобулов (Хоразм), 66 кг.да Нодирбек Убайдуллаев (Қ.Қ.Р), + 66 кг.да Ислом Ўроқбоев (Қ.Қ.Р), қизлардан 36 кг.да Нурхон Мирзанабиева (Фарғона), Муфассал Ортиқназарова (Фарғона)лар барча рақибларидан устунликка эришиб, чемпион бўлишди. Белбоғли йўналишда ўсмирлардан 33 кг.да Азизбек Собиров (Фарғона), 36 кг.да Отабек Абдураупов (Сирдарё), 39 кг.да Муҳаммаджон Тўрабоев (Фарғона), 42 кг.да Шаҳриёр Эргашев (Наманган), 45 кг.да Адахамжон Ўролбоев (Сирдарё), 48 кг.да Умиджон Саидинов (Сирдарё), 51 кг.да Авазбек Акбаралиев (Наманган), 54 кг.да Элмурод Эргашалиев (Фарғона), 58 кг.да Жўрабек Давронов (Тошкент в.), 62 кг.да Муҳриддин Раҳимов (Наманган), 66 кг.да Мироншоҳ Нишонбоев (Фарғона),+ 66 кг.да Азизбек Мадаминов (Фарғона)лар биринчи бўлишди. Қизлардан 45 кг.да Меҳрибону Неъматова (Сирдарё), 50 кг.да Одина Мусаева (Сирдарё), +50 кг.да Одина Мирзаолимова (Фарғона)лар ғолиб деб топилди. 

2009-2010 йилларда туғилган кичик ёшдаги спортчилар ўртасидаги беллашувлар ҳам муросасиз тарзда ўтди. Ушбу ёш тоифасидаги баҳсларнинг белбоғли йўналишида 24 кг.да Бехруз Абдулбоқиев (Наманган), 26 кг.да Абдуқодир Содиқалиев (Фарғона), 28 кг.да Дилшод Бобобеков (Сирдарё), 30 кг.да Бойомон Машрабов (Фарғона), 32 кг.да Бехруз Йўлчибоев (Тошкент в.), 35 кг.да Дурбек Қурбонов (Фарғона), 38 кг.да Азизбек Тошмуродов (Сирдарё), 41 кг.да Азизбек Орифжонов (Фарғона), 44 кг.да Шерали Жобборов (Сирдарё). 47 кг.да Умаржон Тўланбоев (Фарғона), 50 кг.да Ойбек Зокиров (Андижон), +50 кг.да Маъруфжон Ғофуржонов (Наманган)лар биринчи ўринни банд этишди. Қизлар ўртасида 39 кг.да Шаҳло Умарова (Фарғона), 42 кг.да Нафосатхон Ғаниева (Фарғона),  + 42 кг.да Мухлиса Абдукаримова (Фарғона) чемпионликка мушарраф бўлди. Бел олишнинг халқа - чалиш йўналишида ўсмирлар ўртасида 30 кг.да Шахзодбек Ортиқбоев (Хоразм), 35 кг.да Ражабали Иминов (Андижон), 44 кг.да Озодбек Каримбоев (Жиззах), 50 кг.да Шахбоз Шуҳратов (Фарғона) энг кучли деб топилди. Худди шу ёш тоифасида бел олишнинг чалиш йўналишида 24 кг.да Муҳаммадюсуф Исаев (Фарғона), 26 кг.да Озодбек Муродқулов (Сирдарё), 28 кг.да Мейронбек Жолдибоев (Қ.Қ.Р), 32 кг.да Учқун Эрназаров (Сирдарё), 38 кг.да Азизбек Артиқбоев (Сирдарё), 41 кг.да Азизбек Бегалиев (Сирдарё), 47 кг.да Элбек Алишеров (Фарғона), + 50 кг.да Раҳматилло Амангелдиев (Қ.Қ.Р, 25 кг.да Мухлиса Валиева (Фарғона), 30 кг.да Озода Каримова (Сирдарё) ҳамда 35 кг.да Раънохон Муродова (Тошкент ш.)лардан иборат ўсмирлар ва қизлар ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Чемпионатнинг уч кураш йўналишлари бўйича беллашувлар 7 майдан старт олган бўлиб, 9 май кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг