UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

23 ноя 08:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Манба: Шаҳрам Ғиёсовнинг Эймантас Станионисга қарши чемпионлик жангининг эҳтимолий санаси ва манзили маълум

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов кейинги жангини вазннинг WBA чемпиони, литвалик Эймантас Станионисга қарши ўтказади.

Аввалроқ, боксчиларнинг жамоалари промоутерлик савдосидан олдин келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Хорижий нашрларнинг маълум қилишича, Ғиёсов — Станионис чемпионлик жанги 2025 йилнинг 1 март куни АҚШнинг Бруклин шаҳридаги "Barclays Arena"да ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида ўтказилади. Жанг асосий карддан (PPV) ўрин олган.

Мазкур оқшомнинг марказий жангида аслида, 14 декабрь куни ўтказилиши керак бўлган, бироқ кейинчалик 1 март санасига кўчирилган Жервонта Дэвис ва Ламонт Роач баҳси ташкил этилади.

Бундан ташқари, турнир доирасида Жермалл Чарло ҳам рингга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Станионис сўнгги жангини май ойи бошида Габриэль Маэстрега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ғиёсов эса 31 июль куни Мигель Парра билан жангда зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг