UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум! 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0 11:47Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди" 0 11:19Полина Кудерметованинг US Open 2026 саралашидаги учрашуви 68 дақиқа давом этди 0 10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0 09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0

14 май 20:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марат Қурбонов Осиё чемпионати ва Олимпиадага ҳозирлик, режалар ва Японияда бўладиган тайёргарлик ҳақида гапирди

Теглар :  Марат Қурбонов
Айни пайтда бокс бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу йиғин борасида терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбоновнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Боксчиларимиз Санкт-Петербургдаги халқаро нуфузли мусобақада қатнашишди, бу боксчиларимиз учун кўриклардан бири эди. Ҳозирда навбатдаги йиғинимиз Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув-базасида давом этмоқда. Унда Жазоир, Эрон, Иордания ва Озарбайжон тема жамоалари билан бирга машғулотлар ўтказмоқдамиз. Бу тайёргарлик Осиё чемпионатига қаратилган. Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати Токио Олимпиадаси олдидан терма жамоамиз боксчилари учун сўнгги имтиҳон бўлади. Осиё чемпионатидан кейин бизда 55 кун вақт бўлади. Барча режалар тузиб чиқилган.

Худо хоҳласа Осиё чемпионатидан кейин 10 кунлик тикланиш йиғини бўлади. Кейин эса 20 июндан 5 июлгача "Янгиобод" базасида йиғин белгиланган. Охирги йиғинимиз эса 6-22 июль кунлари Японияда бўлади. 24 июлдан бошлаб эса Худо хоҳласа боксиларимиз Олимпиадада рингга чиқишни бошлашади. 

Тайёргарлик учун шароитлар Ўзбекистон бокс федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан яратиб берилган. Муносиб тайёргарлик учун барча нарса муҳайё қилинган. Яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. 

Яқинда Ўзбекистонда боксни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи Президент қарори чиқди. Юртимизда боксга эътибор янада кучаймоқда. Ўзбекистонда бокс билан шуғулланаётганлар сони бир неча баробар кўпайиб кетди. Худога шукр, айни пайтда терма жамоамиз захираси учун ҳам спортчилар етишиб чиқмоқда. Боксга шахсан мамлакатимиз Президенти томонидан эътибор қаратилмоқда. Бу эътибордан рухланиб 2 баробар кўп ишлашимиз лозим. Қўлга киритилаётган натижалар билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Биз ушбу ажойиб натижаларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз", - деди Марат Қурбонов. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
14 май 22:30:32
Furqat
Farxod: juda to‘g‘ri xaq gapni gapirdiz Sanjar bilan Fanat uzb boksini sharmanda qiladi
   
14 май 21:03:49
Farhod_ bek1990
Janob murabbiy tanish bilishchilik qilmasdan Sanjar Tursunov, Fanat Qahramonovni tarkibga tiqishni bas qilinglar. Axir hamma ko'rib turibdiku zaxiramizda bu ikkisidan kuchli bokschilar borligini.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг