28 авг 15:03
Янгиликлар
Теннис
Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади
Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар берди.
"Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева бел соҳасидаги оғриқлар сабабли Монтеррейда ўтаётган WТА 500 турнирининг иккинчи даврасида кортга чиқа олмади.
Турнирнинг саралаш босқичида Мария кетма-кет иккита уч сетли кескин учрашув ўтказди. Катта жисмоний юкламани инобатга олган ҳолда, спортчи ва унинг жамоаси таваккал қилмаслик ҳамда тикланишга эътибор қаратиш ҳақида қарор қабул қилди.
Эндиликда Мария мавсумнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири — US Open олдидан соғлиғини тиклаш ва мусобақага тайёргарлик кўришга эътибор қаратади.
Марияга тезроқ тикланиб, US Open'да омадли иштирок этишини тилаймиз!", дейилади федерация хабарида.

Ҳавола :
Манба : utf.uz
Фикрлар