15 июл 12:20
Янгиликлар
Махачев: “Ғалабадан сўнг ТОП-5 дан бир нечта рақиб чиқади деб ўйлайман"
“Мен жуда хурсандман, чунки бу менинг UFC`даги биринчи асосий жангим. Беш раунд - бу яхши. Улар менга чемпионлик жангини беришдан олдин бир неча бор беш раундлик жанг ўтказишим керак бўлади. Мен уни ҳис қилишим керак.
Шунинг учун улар менга қўнғироқ қилиб, беш раундлик жанг қилишни хоҳлайсизми, деб сўрашганда, мен "албатта" дедим. Мен ҳар доим қаттиқ машқ қиламан, шунинг учун беш раунд муҳим эмас.
Мойзесни мағлубиятга учратганимдан сўнг, ТОП-5 дан даъвогар чиқади деб ўйлайман. Балки Рафаэль Дос Аньос ёки Тони Фергюсон.
Мен Абу-Дабида Дос Аньос билан жанг қилишим керак эди, аммо у коронавирус юқтирди. Ва кейин Вегасга келиб, мен инфекция юқтирдим. Биз жанг қилишимиз керак эди, эҳтимол бу кейинроқ содир бўлар“, - деди Махачев.
Фикрлар