UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

16 авг 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди

Йен Мачадо Гэррига қарши кечган оғир беш раундлик жангга қарамай, ярим ўрта вазндаги UFC чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Ислам Махачев йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда.

"Биз Рамазонгача жанг ўтказишимиз шарт, бу юз фоиз! Мен январда ёки шу йилнинг охирида жанг қилишим керак. Мен эндигина йигирма ёшдан сал ошган бола эмас – 34 ёшдаман ва имкон қадар тезроқ жанг қилишим лозим. Мен кўп вазн ташламайман, жиддий жароҳатларим ҳам йўқ. Балки бурунни яна бир бор текширтириш керак бўлар, лекин ҳаммаси жойидага ўхшаяпти", – деди россиялик чемпион Филадельфиядаги UFC 330 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Махачев ярим ўрта вазн тоифасига ҳали тўлиқ мослашмаганини ва кейинги жанг учун янада каттароқ ва кучлироқ бўлишни режалаштираётганини таъкидлади.

"Оғир жанглар сени янада кучлироқ қилади ва мен ўзимни яхшироқ бўлганимни ҳис қиляпман. Мен ҳали вазн йиғишим, каттароқ ва кучлироқ бўлишим керак, бунинг учун эса вақтим бор. Бу жанг ҳаммага кўрсатдики, жанг қандай бўлишидан қатъи назар — осонми ёки қийин, мен учун бу биринчи сониядан охиргисигача бўлган урушдир", – дея қўшимча қилди UFC чемпиони.

Навбатдаги рақибга келсак, Ислам уни бразилиялик нокаутчи Карлос Пратес деб билади. Пратес чемпионлик жангида шахсан ҳозир бўлган ва чемпионга навбатдаги чақирувни ташлаш ниятида эканини билдирган.

"Агар мендан сўрасангиз, бугунги кунда Шавкат ҳали жанг қилмаяпти, Пратес эса жанг қиляпти ва фаол, шунинг учун балки бу у бўлар. Майкл Моралес ҳам яхши, лекин унинг охирги марта қачон жанг қилганини ҳам эслай олмайман. Шунинг учун, менинг жавобим – бу Карлос Пратес!", – дея сўзларини якунлади Махачев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг