UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жошуа Ван - Александр Пантожа реванш жанги ўтказилади 0 19:06Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев бош оғир атлетикачиларимиз Туркияга жўнаб кетди 0 18:38ATP рейтинги. Султонов 107, яна бир теннисчимиз 57 поғонага юқорилади 0 18:15"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади 0 17:42Том Аспиналл навбатдаги жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди 0 17:07Крикетчиларимиз Қобулда Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишди 0 16:39Конор Макгрегор: "Шайтон юзимга тик қараб тургандай" 0 16:13Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий янги клуби маълум бўлди 0 15:44Умар Кремлёв: "Биволга трилогия учун икки баробар кўп пул таклиф қилдик, лекин..." 0 15:18Кудерметова ва Тимофеева Афинадаги WTA 250 турнирида иштирок этади 0 14:53Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди 0 14:26Чемпионликни кўзлаган “Пахтакор” май ойидан бери маошсиз 0 13:54Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 13:30Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита медаль қўлга киритди 0 12:59Илк марта уйғур спортчиси UFC билан шартнома имзолади + ФОТО 0

12 янв 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майкл Моралес Маддалена ёки Махачевга қарши жангларга тайёр

Ярим ўрта вазн UFC рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган эквадорлик 26 ёшли Майкл Моралес катта жангларга тайёрлигини айтмоқда.

Моралес баҳор ойларида ушбу вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ноябрь ойида Ислам Махачевга камарини бой берган Жек Делла Маддаленага қарши жанг ўтказиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ UFC Махачевга январь ойида чемпионлик камарининг биринчи ҳимоясини ўтказишни таклиф қилганди. Аммо россиялик бундан бош тортди ва афтидан, унинг бу жангдаги рақиби ҳозирча мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Моралес бўлиши керак эди.

"UFC менга март ёки апрель ойларида Жек Делла Маддаленага қарши эҳтимолий жанг ҳақида хабар берди, - деди Моралес ESPN Deportes нашрига берган интервьюсида. - Ўйлашимча, улар ҳам Махачевга январда мен билан жанг қилишни таклиф этишган, бироқ у рад этган".

Ислам Махачевнинг ўзи Рамазон ойидан кейин UFC октагонига қайтишни режалаштирмоқда, ҳозирча UFC навбатдаги чемпионликка даъвогар борасида сукут сақлаяпти.

"Агар мен Жек билан жанг қила олсам - бу тажриба орттириш учун яна бир муҳим қадам бўларди. Агар улар Махачев билан жанг қилишни таклиф этишса, табиийки, мен бунга бажонидил рози бўламан", - дея қўшимча қилди Моралес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг