UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

01 сен 13:20
Янгиликлар

Бошқалар

МДҲ ўйинлари. Мамлакатимиз спорт делегацияси Қозонга етиб борди

Теглар :  МДҲ ўйинлари
Хабарингиз бор, шу йилнинг 4-11 сентябр кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида илк маротаба биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа спортнинг 17 та тури бўйича ташкил этилади. Унда минтақанинг 10 та давлатидан 1 500 нафарга яқин спортчи, 400 нафарга яқин ҳакамлар ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари қатнашади. Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, «кичик олимпиада» баҳсларида МДҲ мамлакатлари спортчилари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашади.



Кеча Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари Россияга жўнаб кетишди. Делегация таркибидан Туризм ва спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси масъул ходимлари, спортнинг бокс, эркин ва юнон-русм кураши бўйича терма жамоа аъзолари, умумий ҳисобда 70 нафардан ортиқ киши ўрин олганди.


Мамлакатимиз спорт делегациясини кузатиш маросимида Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳам иштирок этди ва спортчиларимизга омад тилади.

Кеча тунда Қозонга етиб борган вакилларимиз мазкур спорт ўйинлари учун барпо этилган Олимпия шаҳарчасига жойлашишди.




Мамлакатимиз спорт делегациясининг иккинчи қисми 3 сентябр куни, якуний қисми эса 6-7-сентябр кунлари Россияга жўнаб кетади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг