09 янв 12:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен тасодифан жангчи бўлдим". Хабиб футболчи бўлишни орзу қилганини айтди
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳар доим қалбан жангчи эмас, айнан футболчи бўлишни истаганини тан олди.
"Мен бутун умрим давомида футбол томоша қилиб келганман ва ҳали ҳам бу спорт тури мен учун биринчи ўринда туради. Ёшлигимда футболчи бўлишни орзу қилганман, жангчи эса тасодифан бўлиб қолдим, чунки отам мураббий бўлган жойда туғилиб, ўша ерда ўсганман. Албатта, шунчаки тасодифан жангчи бўлдим, деб айтолмайман, аммо қалбимда футбол ҳар доим мен учун жуда муҳим бўлган", — деди Нурмагомедов.
Ҳавола :
Манба : Home of Fight
Фикрлар