12 дек 16:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен унинг юзига мушт тушуришим керак эди". Жошуа Пулев билан жангдан олдин юзага келган вазият ҳақида гапирди
Кеча, 11 декабрь куни Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасида кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди.
Бу жараён кичик жанжал билан якунланди.
Кубрат Пулев Жошуа томонига қуюшқондан чиқарувчи сўзлар гапирди. Икки боксчини ажратишга тўғри келди. Жошуа Пулевнинг ҳаракатларини танқид қилди.
"Шу пайтгача кўп гапирган боксчилар мендан ўз "насиба"ларини олишган. Ўша пайт мен унинг юзига мушт туширишим керак эди. Аммо мен бу ишни энди рингда бажараман.
Кубрат ўз ҳаёлида енгилмас жангчи. Ҳамма боксчилар мен билан жанг қилишганда шундай ўйлашади. Бир неча раундлардан кейин улар ҳаммасини тушуниб олишади", - деди Энтони Жошуа.
Ҳавола :
Манба : Ring TV
Фикрлар