UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Баракалла! "Номзодлар турнири". Синдаров пешқадамлар баҳсида асосий рақиби Фабиано Каруанани мағлуб этди 0 18:09Топурия ижтимоий тармоқлардаги статусида Гэтжи устидан ғалабани олдиндан ўз ҳисобига ёзиб қўйди + ФОТО 0 17:47Қизиқ! Шерзод Темиров 24 соат ичида иккита ўйинда иштирок этди. Футболчининг ўзи вазиятга изоҳ берди 0 17:27Абдуллаев, Жалолов, ва Жамалов. Эркин кураш терма жамоамизнинг Осиё чемпионати учун таркиби қандай? 0 17:06Синдаров: "Болалигимизда Праггнанандҳа билан кўп ўйнаганмиз ва деярли ҳар доим у ютарди" 0 16:43Кутганмидингиз? Шоҳжаҳон Эргашевнинг Батир Жукембаев билан жанги қолдирилди 0 16:22Конго ДР президенти терма жамоани табриклади 0 15:57Чемпион Волкановскининг кейинги рақиби Мовсар Евлоев бўлади 0 15:35M25 Maanshan: Фомин ғалаба билан бошлади, Шинда мағлубият 0 15:10Россиялик спортчи UFC'да Қозоғистон номидан жанг қилмоқчи 0 14:45Гаттузо узр сўради 0 14:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жанги аниқ бўлганини тасдиқлади (ФОТО) 0 13:56Хоккей бўйича миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинида қатнашди 0 13:29UFC рейтинги янгиланди: Пайфер энди топ-10 да, Адесанья эса... 0 12:58Барча ЖЧ-2026 иштирокчилари маълум: Осиёдан 9 та жамоа, Африкадан 10 та! 0

01 янв 09:58
Янгиликлар

Футбол

Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди

Лионель Месси "Америка қироли" мукофотига сазовор бўлмади.

"Фламенго" клуби ва Уругвай миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиан де Арраскаэта Уругвайнинг "El País" газетаси томонидан "Америка қироли" мукофотига лойиқ топилди.

Мазкур нуфузли мукофот Америка лигаларида йил давомида энг яхши натижа кўрсатган футболчига берилади. Овоз беришда 16 мамлакатдан 264 нафар журналист иштирок этди.

Де Арраскаэта сўровнома натижаларига кўра 62,8 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. У "Интер Маями" ҳужумчиси Лионел Мессини (14,8%) ва "Расинг Авелянед" форварди Адриан Мартинесни (5%) ортда қолдирди.

Де Арраскаэта "Фламенго" сафида жорий мавсумда тўртта унвонни қўлга киритди - Бразилия чемпионати, Либертадорес кубоги, Бразилия Суперкубоги ва Рио-де-Жанейро штати чемпионати. Уругвайлик яримҳимоячи Либертадорес кубогининг энг яхши ўйинчиси деб топилди, шунингдек, Бразилия чемпионатида жамоанинг энг яхши тўп урувчиси ва гол узатувчиси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Месси бу мукофотни ҳали бирор марта ҳам олмаган. 2024 йилда уни ҳозирда "Зенит"да ўйнаётган Луис Энрике Андре қўлга киритган эди - ўша пайтда у "Ботафого"да тўп сурарди.

Де Арраскаэта "Фламенго" сафида жорий мавсумда тўртта унвонни қўлга киритди - Бразилия чемпионати, Либертадорес кубоги, Бразилия Суперкубоги ва Рио-де-Жанейро штати чемпионати. Уругвайлик яримҳимоячи Либертадорес кубогининг энг яхши ўйинчиси деб топилди, шунингдек, Бразилия чемпионатида жамоанинг энг яхши тўп урувчиси ва гол узатувчиси бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг