"AS" хабарига кўра, "Барселона" футболчилари Лео Месси ҳамда Жерар Пике ўртасида зиддият юзага келган.
Қайд этилишича, ушбу можаро сешанба кунги тонги машғулотларда юзага келган. Икки футболчи кичик ёқалашишдан кейин тинчланишган. Ҳозирча ушбу жанжал сабаби маълум эмас.
"Барселона" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Реал"дан 3 очкога ортда қолмоқда.
Фикрлар