21 ноя 07:20
Янгиликлар
Футбол

"Милан" Ибрагимович билан музокараларни бошлади
Златан Ибрагимович "Милан"га қайтишга яқин.
Италиянинг "Милан" клуби Златаннинг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборди. Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартномаси расман жорий йил охирида якунланади. "Россонерилар" қишки трансфер мавсумида ҳужумчини ўз сафларига қўшиб олишни ният қилганлар.
Маълумотларга қараганда, "Милан" раҳбарияти 38 ёшли Ибрагимович билан 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоламоқчи.
Ҳавола :
Манба : Football Italia
Фикрлар