UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0

22 фев 19:05
Янгиликлар

Енгил атлетика

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Енгил атлетика
Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Унда 2013–2016 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланди. 

Маълумки, ўтган тўрт йил давомида енгил атлетика бўйича мамлакатимиз спортчилари кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Шу билан бирга юртимизда ҳам қатор ички ва халқаро мусобақалар юқори савияда ташкил қилиниб, янгидан-янги иқтидорлар сафи кенгайди. 

Қолаверса тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси саналган Олимпия ўйинларига ҳам лицензияларнинг энг кўпини айнан ушбу спорт вакиллари қўлга киритишганди. Аммо ҳозирча енгил атлетикачиларимиздан ҳеч бири Олимпия ўйинлари совриндорлари орасига кира олмади.  

Сўнгги йилларда спортнинг кўпгина турлари қаторида енгил атлетикага ҳам давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конференцияда спортнинг ушбу турини мамлакатимизда ёшлар орасида янада оммавийлаштириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, терма жамоаларда селекция ишларини кучайтириш, мураббийлар малакасини ошириш ва албатта навбатдаги Олимпия ўйинлари Токио 2020да муваффақиятли иштирок этиш федерациянинг устувор вазифалари сифатида белгиланди. 

Конференцияда шунингдек, Енгил атлетика федерацияси раҳбариятининг янги таркиби сайланди. Жумладан, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов, унинг биринчи ўринбосари этиб “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Олимхон Рустамов бир овоздан сайланишди. 

Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса Бош котиб лавозимига сайланишди. 

Яна бир янгилик. Айни вақтда пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионига ёндош ҳудудда енгил атлетика бўйича махсус спорт мажмуаси ҳамда федерациянинг янги биноси қад росламоқда. Федерация раҳбариятининг сўзларига кўра мазкур мажмуа шу йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ўз навбатида спортнинг ушбу турини мамлакатимизда янада ривожланиши ва оммавийлашувига хизмат қилиши шубҳасиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг