28 июл 15:39
Янгиликлар
Токио-2020
Миразизнинг ғалабаси бериб юборилган Уолкер жангдан сўнг мақтанди
-57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзаҳалиловнинг ғалабаси ҳакамлар қарори билан рақиб Энтони Уолкерга бериб юборилди.
Шундан сўнг ирландиялик Инстаграм саҳифасида ғалабаси ҳақида пост қолдирди:
"Менинг кучимни белгилаш учун Олимпия Ўйинларининг чорак финалида амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этинг! Дунёдаги энг яхши ҳислардан бири, мен ҳаммага катта саҳнада нимага қодир эканлигимни кўрсатаман! Мени қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига раҳмат, дам олиш куни Олимпиада медалини қўлга киритишим учун ажойиб ёрдам бўлди",- деди Уолкер тегишли суратни илова қилиб.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар