UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Жавоҳир Синдаров Гукешга қарши ўйин учун тайёргарликни қачон бошлашини айтди 0 17:41Оқ уйдаги UFC турнири, Энниснинг қайтиши ва Нурсултоннинг Бокудаги жанги. Июнь ойидаги йирик жанглар рўйхати билан танишинг 0 17:07Манба: Шаҳбоз Умаров Қозоғистонда 0 16:37Пара каноэчиларимиз Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 16:03Двалишвили — Сехудо жанги Грузиядаги RAF турнирига кўчирилди 0 15:27Михаил Шайдоров: Қозоғистонда муҳокамалар марказига айланган тарихий Олимпиада чемпиони (Мутолаа учун) 0 14:51Бразилия футбол федерацияси Неймарнинг саломатлиги бўйича баёнот берди 0 14:18Муроджон Аҳмадалиев собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказиши мумкин 0 13:43Баҳодир Жалолов IBF рейтингида кўтарилди 0 13:17ATP рейтинги. Султонов 183 поғонага юқорилади. Теннисчиларимиздан бири 196 ўринга пастлади 0 12:49ЖЧ-2026 очилиш ўйинини бразилиялик ҳакамлар бошқаради 0 12:22Разамбек Жамалов RAF Лигасидаги дебют жангига амалдаги UFC чемпиони билан бирга тайёргарлик кўряпти (ВИДЕО) 0 11:49Дана Уайт Оқ уй учун амалга ошмай қолган супержанг ҳақида гапирди 0 11:23Муҳаммад Мокаев UFC раҳбариятига мурожаат қилди: "Сиз ваъда бергандингиз!" 0 10:57Sofascore. Нидерландиялик футболчи 10 балл олди. Биздан энг юқори баҳо кимга насиб этди? 0

09 июн 15:27
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Михаил Шайдоров: Қозоғистонда муҳокамалар марказига айланган тарихий Олимпиада чемпиони (Мутолаа учун)

У Қозоғистон тарихида фигурали учиш бўйича илк Олимпия олтин медалини мамлакатга тақдим этди.

Михаил Милан-Кортина-2026 Олимпиадасида дунёнинг энг кучли фигурали учувчиларидан бири Илья Малининни ортда қолдирди. Бутун дунё унга олқишлар ёғдирди. Бироқ ватанига қайтгач, унинг иштирокидаги кўргазмали чиқишлар бекор қилинди, маош тўланиши тўхтатилди ва спортчига оид молиявий маълумотлар оммадан ошкор этилди. 

«Мени ҳақиқатни айтганим учун жазолашмоқчи», — дейди 22 ёшли чемпион.

Болаликдан Олимпия чўққисигача

2004 йил 25 июнда Олмаота шаҳрида туғилган Михаил Шайдоровни фигурали учиш спортига отаси — Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони Станислав Шайдоров олиб келган. Илк машғулотларини «Рамстор» савдо марказидаги муз майдонида бошлаган.

Спортчининг айтишича, дастлаб унга бу спорт тури ёқмаган ва бир муддат спорт гимнастикаси билан шуғулланган. Кейинчалик яна муз устига қайтиб, фигурали учишни танлаган. Гимнастика эса унга юқори даражадаги координация ва эгилувчанликни тақдим этган.

14 ёшида Шайдоров ўз ривожланиши учун Олмаотада шароитлар етарли эмаслигини тушуниб етди. Отаси Олимпия чемпиони Алексей Урманов билан боғланди ва Михаил Россиянинг Сочи шаҳрига кўчиб ўтди. Шундан бери у шу ерда машғулот ўтказиб келади, бироқ халқаро майдонларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиб келади.

У Олимпиада олтинига қадар ҳам қатор йирик ютуқларга эришган: жаҳон чемпионати кумуш медали, Тўрт қитъа чемпионати ғолиблиги, Осиё ўйинлари бронзаси ва Қозоғистоннинг беш карра чемпиони унвонлари шулар жумласидандир.

Милан Олимпиадасидаги тарихий ғалаба

2026 йил февраль ойида Милан шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари катта сенсация билан якунланди. Асосий фаворит америкалик Илья Малинин ҳисобланган бўлса-да, қисқа дастурдан кейин бешинчи ўринда турган Шайдоров эркин дастурда ажойиб чиқиш қилди.

Тўртта мураккаб сакрашни муваффақиятли бажарган қозоғистонлик спортчи 291,58 балл тўплаб, Олимпиада чемпионига айланди. Бу Қозоғистон тарихида фигурали учиш бўйича қўлга киритилган илк Олимпия олтини бўлди.

Муваффақиятдан сўнг Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Михаилни II даражали «Барис» ордени билан тақдирлади.

Бекор қилинган шоу ва пайдо бўлган саволлар

Олимпиададан қайтгач, Михаил Шайдоров ва Софья Самоделкина иштирокида Олмаотада катта кўргазмали шоу ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ тадбир кутилмаганда бекор қилинди.

Ташкилотчилар бу қарорни спортчиларнинг тикланиш жараёни ва янги мусобақаларга тайёргарлиги билан изоҳлади. Аммо мухлислар орасида бу воқеа турли тахминлар ва баҳсларга сабаб бўлди.

Маош билан боғлиқ можаро

Май ойида Михаил Шайдоров YouTube орқали берган интервьюсида беш ойдан буён маош олмаётганини маълум қилди.

«Олимпиададаги ғалабамдан кейин маош олмаяпман. Бу мен учун тушунарсиз ҳолат. Янги мавсумга тайёргарлик кўришим керак, аммо қандай тайёргарлик кўришимни билмаяпман», — деди спортчи.

Унинг таъкидлашича, 1 февралдан бошлаб тиббий назорат ҳам тўхтатилган. Шайдоров бу ҳолатни ўзининг очиқ танқидий фикрлари билан боғламоқда.

Спортчи айниқса Туризм ва спорт вазирлиги томонидан унинг тайёргарлиги учун ажратилган маблағлар ва маош ҳақидаги маълумотларнинг оммага эълон қилинганидан норози бўлган. Унинг фикрича, бу қадам оиласи ва мураббийларининг меҳнатини камситишга уриниш бўлган.

Вазирликнинг муносабати

Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни ривожлантириш дирекцияси маош тўловлари ҳақиқатан ҳам февралдан кейин тўхтатилганини тасдиқлади. Бироқ буни янги Олимпия цикли бошланиши муносабати билан янги меҳнат шартномаси тайёрланаётгани билан изоҳлади.

Маълум қилинишича, янги шартнома спортчининг юқори мақомини ҳисобга олган ҳолда янада яхши молиялаштириш шартларини назарда тутади.

Шунингдек, давлат томонидан Шайдоровга:

  • Олимпиада олтини учун 250 минг доллар;

  • Олмаота шаҳридан уч хонали квартира;

  • умрбод давлат тўловлари ажратилгани таъкидланган.

Вазирлик маошнинг кечикишини барча спортчилар учун қўлланадиган оддий маъмурий жараён сифатида баҳолаган.

Можаронинг моҳияти

Шайдоров томони унинг даромадлари фақат ўзига нисбатан ошкор этилгани, маошнинг узоқ вақтдан бери тўланмаётгани ва тайёргарлик жараёни хавф остида қолаётганини таъкидламоқда. Вазирлик эса бу ҳолатни ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан изоҳламоқда.

Мазкур воқеа Қозоғистон жамоатчилигида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар спортчини қўллаб-қувватлаётган бўлса, бошқалар давлат идораларининг позициясини тўғри деб ҳисобламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг