UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

16 авг 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати

Таниқли ММА вакиллари бугун Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирининг асосий жангига ўз муносабатини билдирди.

Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини Йен Мачадо Гэррига қарши жангда ҳимоя қилди. Аммо бу чемпионлик жанги россиялик спортчи учун осон кечмади ва буни жанг санъати вакиллари ҳам алоҳида таъкидлашди.

Мэтт Браун: "Мен аллақачон айтиб келганман, Йен — чемпионлик даражасидаги жангчи. Аммо вақт ва рақиб танлаш муҳим аҳамиятга эга, шундай туюляптики, у ҳозир нотўғри жойда ва нотўғри вақтда қолиб кетди. Объектив қарайдиган бўлсак, Гэрри таъсирли жанг ўтказди. У жуда рақобатбардош жанг кўрсатди ва баъзи дақиқаларда у ҳақиқатан ҳам ғалаба қозониши мумкиндек туюлди. Бу, шубҳасиз, Исламнинг келгуси жангларини янада қизиқарли қилади. Ўйлайманки, Йен яна чўққига чиқишга ва келажакда чемпионликни қўлга киритишга қодир".

Нолан Кинг: "UFC бутун жанг давомида камерани Карлос Пратесга қаратиб турди. Бундан ўзингиз хулоса чиқаринг".

Брендан Шауб: "Ислам бугун ғалаба қозонди, шубҳасиз, лекин узоқ вақтдан бери илк бор октагонда у оддий инсондек кўринди. Майкл Моралес у учун жуда катта муаммо бўлади. Йен Гэрри агар бир бўлак гўшт еганида, ғалаба қозонган бўларди".

Майк Перри: "Яхши жанг. Фақат охирги раундни ким олганини айтиш қийин".

Генри Сехудо: "Якуний раундда Ислам ўз устунлигини исботлади. Вазн тоифасидан қатъи назар, рейтингнинг биринчи рақамли жангчиси яна ғалабага эришди".

Билли Куарантилло: "Гэрри баъзида ғалати гапларни гапиради, лекин у ҳақиқий жангчи".

Карлос Пратес: "Навбат меники!"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг