UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

10 окт 15:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА. Марказий Осиё чемпионатида 10 та вазндан 7 тасида яккакураш усталаримиз ғалаба қозонди

Теглар :  ММАНукус
Ҳозиргина Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ММА бўйича Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Финалларда қайд этилаётган натижалар билан ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлади. 


Эътиборингиз учун раҳмат! Ушбу онлайн матнли трансляция бевосита Нукус шаҳридаги "Манеж" спорт саройидан амалга оширилди...


Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 10 та вазн тоифасидан 7 тасида ғолиб бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қолган 3 та вазнда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади
 

+120.2 кг вазн тоифаси

Ихтиёр Холмуродов (Ўзбекистон) – Асадбек Маннонов (Тожикистон)

Оқшомнинг энг сўнгги ва энг оғир вазн тоифасида ҳамюртимиз Ихтиёр Холмуродов тожикистонлик Асадбек Манноновни 1 дақиқаю 39 сония ичида бўғиш усули билан мағлубиятга учратиб, Марказий Осиё чемпионига айланди.   

Бекнур Беккули (Қозоғистон) ва Ҳакимжон Исмоилов (Ўзбекистон) бронза медалига сазовор бўлишди.

120.2 кг вазн тоифаси

Ҳасанбой Раҳимов (Ўзбекистон) - Азмуддин Ваҳобов (Тожикистон)

Ҳасанбой Раҳимов қисқа сонияларда тожикистонлик рақиби Азмуддин Ваҳобовни бўғиш усули билан мағлубиятга учратиб, Марказий Осиё чемпионига айланди. Константин Черниченко (Қозоғистон) ва Файзулло Маҳамматов (Ўзбекистон) бронза медалларига сазовор бўлишди.



17:34. Навбат Ҳусанбойнинг эгизи Ҳасанбой Раҳимовга етиб келди. Ҳасанбой Раҳимов эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган, лекин допинг сабаб Японияга бормаган эди. 


93 кг вазн тоифаси

Ҳусанбой Раҳимов (Ўзбекистон) - Александр Вал (Қозоғистон)

Икки дақиқаю 40 сонияда Ҳусанбой Раҳимов қозоғистонлик Александр Вални муддатидан аввал техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди - 5:3!!!

Ушбу вазнда бронза медаллар Жамшид Бозоров (Тожикистон) ва Илёс Комиловга (Ўзбекистон) насиб этди.



83.9 кг вазн тоифаси

Зокир Мамарасулов (Ўзбекистон) – Фариддун Шоназаров (Тожикистон)

Ҳисобда олдинга чиқиб олдик - 4:3. Ҳамюртимиз Зокир Мамарасулов тожикистонлик Фариддун Шоназаровни яққол устунлик билан мағлубиятга учратиб, Марказий Осиё чемпиони бўлди. Санжар Жаксиликбаев (Қозоғистон) ва Ахмет Сметуллаев (Ўзбекистон) бронза медалига эга чиқди.



17:18. Ушбу жангдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон яккакураш усталари қарама-қаршилигидаги ҳисоб тенглашди - 3:3.

77.1 кг вазн тоифаси 

Мунис Мўминжонов (Ўзбекистон) - Богдан Пшебелский (Қозоғистон)

Ўзбекистон ва Қозоғистон жангчилари ўртасидаги тўқнашув ғолиби экстра-тайм, яъни қўшимча раундда аниқланди. Уч раундда тенглик кузатилди. Ғолибни аниқлаб берган уч дақиқаликда эса Мўминжонов аниқроқ ҳаракат қилди ва якунда Марказий Осиё чемпионига айланди. Ушбу вазнда Азизжон Ғуломҳасанов (Ўзбекистон) ва Жаксибек Аймаханов (Қозоғистон) бронза медали билан тақдирланади.


16:39. Ҳозиргача ўтказилган 5 та вазн тоифасидан 3 тасида қозоғистонлик, 2 тасида эса ўзбекистонлик яккакураш усталари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди...

16:18. Айни дақиқаларда дастлабки тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган жангчиларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Шоҳсупага кўтарилаётган яккакураш усталарига медаль, диплом ва эсдалик совғалари тақдим этиляпти

70.3 кг вазн тоифаси 

Неъмат Асадов (Қозоғистон) – Юсуф Алиев (Озарбайжон)

Қозоғистонлик Неъмат Асадов муросасиз кечган уч раундлик жангда озарбайжонлик Юсуф Алиевни очколар ҳисобига кўра таслим этди ва олтин медаль соҳибига айланди. Масъуд Одинаев (Тожикистон) ва Далер Йўлдошев (Ўзбекистон) Марказий Осиё чемпионатининг бронза медалларига эга бўлишди.


65.8 кг вазн тоифаси

Шукуржон Рустамов (Ўзбекистон) - Олжас Молдагалиев (Қозоғистон)

Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлари яккакураш усталари жангида ҳамюртимиз Шукуржон Рустамов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва Марказий Осиё чемпионига айланди. Бу вазнда бронза медаллар Иброҳим Ғофуров (Тожикистон) ва яна бир ўзбекистонлик спортчи Фарруҳжон Олимжоновга насиб этди.


61.2 кг вазн тоифаси

Салаут Каби (Қозоғистон) - Еркебулан Бегасилули (Қозоғистон)

Ушбу вазн тоифасининг финал жангида қозоғистонлик икки яккакураш устаси ўзаро тўқнаш келиши керак эди. Лекин Салаут Кабида жароҳат бўлгани боис, Еркебулан Бегасилули жангсиз ғолиб деб эълон қилинди. Ҳувайдулло Табаров (Тожикистон) ва Адигузел Гулиев (Озарбайжон) бронза медаль соҳибига айланишди. 


56.7 кг вазн тоифаси

Жамшид Тиллаев (Ўзбекистон) - Дастан Жакипбеков (Қозоғистон) 

Муросасиз кечган финал жангида ҳамюртимиз Жамшид Тиллаев қозоғистонлик рақиби Дастин Жакипбековни ҳакамларнинг қарорига кўра мағлубиятга учратиб, Марказий Осиё чемпионига айланди. Ушбу вазнда бронза медаллари Шуҳрат Исматов (Тожикистон) ва Ниҳад Меликов (Озарбайжон)га насиб этди.  

53.2 кг вазн тоифаси: Ерсултан Шакенбай (Қозоғистон) - Воҳид Зоҳидзода (Тожикистон).

Қозоғистонлик яккакураш устаси жангда ғалаба қозониб, биринчи Марказий Осиё чемпионатининг илк ғолибига айланди. Тожикистонлик Воҳид Зоҳидзода кумуш, Ёқубжон Сафаров (Тожикистон) ва ҳамюртимиз Одил Сайфиддинов бронза медалини қўлга киритди.


Ассалому алайкум, Нукус шаҳрида ўтказилаётган ММА бўйича Марказий Осиё чемпионатининг финал кунидан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг