UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0

26 авг 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММАчиларимиз Бишкекдаги халқаро турнирда қатнашишди

Теглар :  ММА
Бишкекда аралаш жанг санъати бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Унда Қирғизистон ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати усталари октагонга чиқишди.

Шу йилнинг 24 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш жанг санъати бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бишкек шаҳридаги «Газпром» болалар спорт мажмуасида ташкил этилган мазкур жангларда мезбонлар – Қирғизистон ҳамда ўзбекистонлик аралаш жанг санъати усталари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Ўртоқлик учрашуви доирасидаги жангларни Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун, Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти губернатори ҳамда Қирғизистон ММА, IMMAF йўналиши бўйича миллий федерацияси президенти Э.Тентишев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари федерацияси раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов ва бошқалар кузатиб боришди.

Жанглар 10та вазн тоифасида ташкил этилди. Эътиборлиси, барча вазн тоифаларида юртимиз спортчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Қуйида Халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонган спортчиларимиз билан танишинг:

-52,2 кг вазн тоифасида – Зокиров Ҳумоюн,

-56,7 кг – Исроилов Беҳруз,

-61,2 кг – Сатторов Ҳусниддин,

-65,8 кг – Рустамов Шукуржон,

-70,3 кг – Акбаров Беҳруз,

-77,1 кг – Мўминжонов Мунис,

-83,9 кг – Болтаев Ислом,

-93 кг – Комилов Илёс,

-120,2 кг – Маҳамматов Файзулло,

+120 кг – Холмуратов Ихтиёр.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг