UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

13 дек 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Молдова-Корея оиласида туғилиб, Қирғизистонда ўсган. Корейс тилини ўрганган ва ўзини СССР фарзанди деб биладиган Дмитрий Бивол!

Теглар :  Дмитрий Бивол
Дмитрий Бивол 23 декабрь куни ўз чемпионлик камарини Линдон Артурга қарши жангда ҳимоя қилиш учун рингга қайтади.

"Умримнинг қолган қисмини АҚШда қандай ўтказишим мумкинлигини тушунмаяпман"

Дмитрий Бивол 23 декабрь куни ўз камарини Линдон Артурга қарши жангда ҳимоя қилиш учун  рингга қайтади. Бу Бивол учун якунига етиб бораётган 2023 йилдаги биринчи ва охирги жанг бўлади. У сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида Жилберто Рамиресга қарши рингга кўтарилиб, рақибини ишончли тарзда мағлуб этганди.

Узоқ муддатдан бери жанг қилмаганига қарамай, Бивол россиялик энг машҳур фаол боксчи бўлиб қолмоқда. Мухлислар учун Бивол ринггдан ташқарида ҳам жуда қизиқ шахс ҳисобланади.

"Мен кимман, қайси миллат фарзандиман?" Бивол Қирғизистонда туғилган, аммо Россияда муваффақиятга эришган – узоқ вақт давомида ўз миллати ҳақида қайғурган

Бивол 1990 йилда Қирғизистонда дунёга келган. Унинг ота-онаси деҳқончилик билан шуғулланган – улар ўзларининг туғилган Тўқмоқ шаҳрида ер участкасига эга бўлиб, пиёз ва буғдой етиштиришган. Бивол олти ёшга тўлганида, ота-онаси уни машғулот шароитлари идеал бўлмаган бокс залига олиб боришган.

"Илк машғулотимда менда на шлем ва бокс қўлқопи бор эди. Биринчи машғулотларимни оддий пойабзалда ўтказганман. Баъзи мусобақаларда сен шлемда бўласан, рақибингда эса йўқ. Қўлқоплар ҳам турлича бўлади", - дея эслайди бугунги қаҳрамонимиз.

Бивол Қирғизистонда ҳаёт кечириш оғир эканлигини айтади. Болалар турнирда мағлуб бўлишдан қўрқишарди, чунки турнирлар ота-оналарнинг пули эвазига ўтказиларди. Мағлуб бўлган боксчининг ота-онаси кейинги сафар пул бермаслиги мумкин эди. Қийин молиявий аҳвол сабабли кўпчилик Қирғизистондан кўчиб кетарди. Биволнинг оиласи ҳам бўлажак чемпион 11 ёшга тўлганида Питерга кўчиб кетади.

"Биринчидан, ота-онам Россияда иқтисод Қирғизистонникидан яхшироқ эканини тушунишди. Иккинчидан, мураббий менинг қобилиятли эканлигимни ота-онамга айтди. Биз риволанишимиз учун четга чиқишимиз зарурлигини таъкидлашди. Ота-онам бизнинг келажагимиз учун қайғуришгани сабабли Россияга кўчиб ўтдик".

Биволнинг сўзларига кўра, янги мамлакатда ҳаётга мослашиш осон бўлмаган – Россияга кўчиб ўтиш уни миллати ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Гап шундаки, Бивол ҳатто Қирғизистонда ҳам ўзини маҳаллий одамдек ҳис қилмаган – ота-онаси у ерга бола вояга етганида кўчиб ўтган. Кимлиги ҳақидаги савол уни болалигидан қийнаб келади: "Мен кимман, қайси миллат фарзандиман? Мен Қирғизистонда туғилганман, фақат рус тилида гаплашаман, Санкт-Петербургда яшайман".

Бивол ўзининг келиб чиқиши билан фахрланади ва ўзини "Совет Иттифоқи меваси" деб атайди – у келажагини фақат Россия билан боғлашини тан олган...

Биволнинг онаси корейс миллатига мансуб, отаси эса молдаван: "Бивол молдаванча фамилия. Буйвол деб таржима қилинади. Бу ном Молдовада кўп учрайди.

Бивол миллат ҳақидаги саволга жавобни яқинда топганини таъкидлади. У ўзини СССР одами деб атади: "Мен олдин бирга бўлган Совет Иттифоқининг барча республикалари мевасиман. Ота-онам Россияда танишишган, лекин турли мамлакатлардан бўлишган. Мен эса Қирғизистонда туғилганман".

Лекин барча миллат фарзандиман, ҳаттоки ҳеч қачон Корея Республикасида бўлмаган бўлсам ҳам, ўзимни у ернинг фарзанди деб биламан. Мен бир неча бор корейс тилини ўрганишга ҳам ҳаракат қилганман".

Бивол Қирғизистонга боришни канда қилмайди. У туғилиб ўсган юртига тез-тез бориб туради ва у ердаги дўстлари билан яхши алоқаларни сақлаб қолган. У айни пайтда Артурга қарши жангга ҳам айнан Қирғиз Республикасида тайёргарлик кўрмоқда. Мамлакатнинг кўплаб аҳолиси Биволнинг муваффақиятини кузатиб, уни ўз боксчиси деб билади.

Биволни бошқа собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси ҳам ҳурмат қилади. Чикагода Ленин Кастильо билан бўлган жангдан сўнг у шундай деганди: "Мен жангга байроқни кўтариб чиққанимда, аввалига жамоатчилик норози эди. Бу Александр Усикнинг баъзи мухлисларига ёқмади. Аммо кўплаб украиналик йигитлар суратга тушиш учун олдимга келишди ва менга омад тилашди. Ҳар доим турли хил фикрлар мавжуд".

Сўнгги пайтларда Бивол АҚШда кўпроқ вақт ўтказмоқда, чунки у ерда машғулотлар учун идеал шароитлар яратилган. Шу билан бирга, Бивол келажакда Америкага тўлиқ кўчиб кетмаслигини ҳам айтиб келади. Унга кўпроқ Санкт-Петербургда яшаш ёқади. 

"Умримнинг қолган қисмини Америкада ўтказишимни тасаввур ҳам қилолмайман. Бемалол сўзлашишим қийин, менталитет ҳам бироз бошқача. Менда Россия ва МДҲ мамлакатларидаги ҳаёт учун шаклланган менталитет бор", – дея фикр билдирди Бивол.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг