UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0 09:05Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади 0 08:34Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0

26 авг 08:27
Янгиликлар

Теннис

Monterrey Open. Тимофеева дунёнинг 53-ракеткасига имкон қолдирмади

Мексиканинг Монтеррей шаҳрида WTA 500 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Хабар берганимиздек, Monterrey Open — WTA 500 турнирининг саралаш босқичи ҳал қилувчи финал учрашувига Ўзбекистоннинг биринчи хамда иккинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева етиб келганди. Уларнинг ўзаро учрашувида ғалаба қозонган Мария асосий тўрга йўлланмани қўлга киритган эди. 

Бугун тонг саҳарда Тимофеева 1/16 финал босқичида дунёнинг 53-ракеткаси, хитойлик Шуай Чжанга қарши кортга чиқди. Олтмиш саккиз дақиқа давом этган баҳсда ҳамюртимиз тажрибали рақибасини ортиқча қийинчиксиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/3. 

Бу теннисчиларимизнинг ўзаро ўтказган биринчи учрашуви бўлди. Тимофеева 4 та эйс зарбасини амалга ошириб, 5 та қўшхатога йўл қўйди. Чин юрти вакиласида эйс зарбаси бўлмади. Қўшхатолари эса 3 тани ташкил этди. 

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 96, Шуай Чжан 53-ўринни эгаллаб турибди. Эртага вакиламиз 1/8 финалда дунёнинг 30-ракеткаси, турнирда бешинчи рақам остида таснифланган америкалик Ли Аннга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг