UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

09 апр 18:18
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ бошқа мамлакатлар Олимпия қўмиталарини қўллаб-қувватлайди

Теглар :  МОҚОлимпиада
Маълумки, ҳозир бутун дунё коронавирусга қарши курашмоқда.

Сир эмаски, бу эпидемия ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига таъсир кўрсатди, ҳусусан спорт соҳаси ва у билан боғлиқ барча тадбирлар ҳам бекор қилинди ёки бошқа вақтга кўчирилди. Шу йил ёзда Токио-2020 Олимпия ўйинлари ўтказилиши лозим эди. Бироқ олимлар “пандемия” деб баҳолаётган коронавирус Олимпия ўйинларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Шу муносабат билан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Япония ҳукумати ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Токиода ўтажак XXXII ёзги Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчирилгани ҳақида расман эълон қилишди.

Айни пайтда бутун дунёда анча оғир вазият ҳукмрон, барчамиз қийин кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Бундай кунларда ҳар биримиз учун қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ва ўзаро тушуниш жуда муҳим саналади. Шу кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўзаро қўллаб-қувватлаш мақсадида, яқин ҳамкорликдаги Миллий олимпия қўмиталарига хат юборди.

Таъкидлаш жоизки, қўмитанинг ички фаолияти ва бошқа давлатлар Олимпия қўмиталари билан яқин ҳамкорлиги тўхтаб қолгани йўқ. Ўзбекистон МОҚ ходимлари ўз вазифаларини бажарган ҳолда, фаолиятларини онлайн тизимда давом эттириб масофадан ишламоқдалар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг