UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

20 июл 08:05
Янгиликлар

Токио-2020

МОҚ Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Теглар :  МОҚЎзбекистон
Айрим хорижий нашрлар томонидан Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида мақола чоп этилди.

Бу эса бир қатор ўзбек ОАВ ва блогерлари орасида муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон МОҚ мазкур хабарга расмий муносабатини билдиради.

Бўлиб ўтган воқеликка Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Japantimes.co.jp” нашри берган маълумотга кўра, воқеа Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Д.Р. билан содир бўлган. «Kyodo news» эса Д.Р. ва у қизнинг биргаликда Токиодаги “Олимпия” стадионида волонтёр бўлиб ишлагани ҳақида ёзмоқда.

Ҳозир МОҚ Тезкор штабининг 5 нафар вакили Токиодаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб турибди. Уларнинг вазифаси асосий делегация келгунига қадар ташкилий масалаларни ҳал этиб туришдир. Ташкилий қўмитанинг талабларига кўра, Олимпия шаҳарчасидаги шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетиши мумкин эмас ва у жой кучли назорат остида.

Шундай экан, юқоридаги воқеликка Ўзбекистон Олимпия делегациясининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда юртимизнинг барча ОАВ, блогер ва журналистларидан бу каби асоссиз мақолаларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

Миллий Олимпия қўмитаси юртимиздаги барча Оммавий ахборот воситаларини спортчиларимиз ва уларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокини халқимизга чиройли тарзда етказиб беришга, мусобақани кенг қамровда ёритишга чорлаб қолади. Ўз навбатида, МОҚ матбуот хизмати бу борада барча маълумотларни тақдим этиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг