UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

15 янв 07:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ раиси эркин курашчиларимиз билан куч синашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Токио-2020 Олимпия ўйинларига спортимиз тарихида илк бор замонавий бешкураш спортида йўлланма олган бўлдик.

Бу каби натижаларга бошқа спорт турларида ҳам эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Аёллар кураши бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олиш биз кўзлаётган ана шундай шундай марралардан биридир.

Анатолий Ибрагимов ҳамда Арсен Шарашенидзе қўл остидаги спорт курашлари бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳозирда Токио Олимпиадаси учун йўлланма берувчи қитъавий ва жаҳон миқёсдаги лицензион мусобақаларга ҳозирлик кўрмоқда.

Спортчиларимизнинг машғулоти “Динамо” спорт мажмуасида олиб борилмоқда. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ушбу спорт базасига ташриф буюриб, у ерда шуғулланаётган курашчиларимиз билан учрашди.

Ташриф давомида Рустам Шоабдураҳмоновга МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков ҳамроҳлик қилди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда ушбу базада эркин курашчиларимиз ҳам машғулот олиб боришмоқда. Учрашувда ҳар икки жамоа вакиллари билан самимий мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар, ечимини топмаётган баъзи масалалар ҳақида суҳбатлашилди.

 МОҚ раиси спортчиларимиз билан гаплашар экан, ҳукуматимизнинг спортни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Якунда МОҚ раиси мураббийларимиз ёрдамида эркин кураш усулларидан бирини ўзида синаб кўришга ҳаракат қилгани учрашувнинг эътиборли вазиятларидан бири бўлди.

Эркин курашчиларимиз янги мавсумга тайёргарликни Туркия йиғинида давом эттиришса, курашчи қизларимиз Украинада ўқув-машғулот йиғинида бўлиши режалаштирилган.

Ушбу йиғинлар апрель ойида Қозоғистонда ўтажак лицензион мусобақа учун тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг