UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

25 май 08:11
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ ва “Темурбеклар мактаби”нинг ҳамкорлиги давом этади

Теглар :  МОҚ
МОҚ ва “Темурбеклар мактаби”нинг ҳамкорлиги давом этади

Тошкент шаҳрида жойлашган “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари орасида спортни оммалаштириш, уларни ҳар томонлама баркамол авлод ва келажакда ҳарбий хизматга жисмонан ва руҳан матонатли ходим  сифатида тарбиялаш мазкур масканнинг асосий мақсадларидан бири. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган бўлиб, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугун МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов Юнусобод туманида жойлашган ушбу мактаб биносида бўлди. Ташриф давомида МОҚ раисининг биринчи ўринбосари ёшлар учун бу ерда яратиб берилган шароитлар, қад ростлаган замонавий спорт обектларини кўздан кечирди ва мутасаддилар билан фикр алмашди.

Равшан Ирматов суҳбат давомида Туризм ва спорт вазирлиги, МОҚ бўлажак офицерларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур ёрдамни кўрсатишга, уларни малакали тренерлар билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, мутасаддилар ҳамкорликнинг келгуси қадами давомида қилинадиган ишлар бўйича бир қатор режаларни муҳокама қилиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг