19 июл 19:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Моргенштерн ММА промоушени билан шартнома имзолади
Россиялик таниқли рап ижрочиси Моргенштерн аралаш жанг санъатлари мусобақаларини ташкил этувчи Hardcore FC ММА промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ташкилотнинг бош директори Анатолий Сульянов маълум қилди.
"Шартнома имзоланди, тафсилотлар кейинроқ ... Рақиблар учун вариантларни изоҳларда қолдиринг", - деб ёзган Сульянов Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Обуначилар шарҳларда қуйидагиларни ёздилар:
-Мўғул билан бирга-бир чиқсин.
-Мен у билан жанг қилишга тайёрман, фақат кун ва вақтни айтинг. Мен унинг вазнида бўлишга тайёрман.
- У Корней билан жанг қилсин.
-Мен Омскдан битта рақибни биламан, у билан жанг қилган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Моргенштерн цензура жорий этишга ва ММА'ни тақиқлашга чақирган эди, шу сабабли у жангчиларнинг танқидига учради.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар